UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Флик Анчелотти ҳақида: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  0 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 20:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  7 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  5 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  2 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  3 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   17 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  31 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6

“Локомотив” учун қайноқ палла яқинлашмоқда Янгиликлар

“Локомотив” учун қайноқ палла яқинлашмоқда

Теглар :  Локомотив
Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарликни Минск шаҳрида олиб борган “Локомотив” футбол клубини олдинда ниҳоятда муҳим учрашувлар кутиб турибди.

“Темирйўлчилар” учун 25 июлдан бошлаб жиддий баҳслар старт олади десак муболаға бўлмайди.

Хабарингиз бор, “Локомотив” ўз олдига катта мақсадларни қўйган: жамоа ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб бўлишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча “Локо”нинг ҳам Осиё чемпионлар лигаси, ҳам Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида қайд этаётган натижалари чакки эмас. Жамоа учала фронтда ҳам мағлубиятга учрамаган ҳолда одимламоқда.

25 июль куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Машъал” (Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал) жавоб баҳси билан “темирйўлчилар” қайноқ паллани бошлашади. Шундан сўнг кетма-кет ўйинлар бошланади. Ҳисоблаб чиқсак, “Локомотив” 25 июлдан бошлаб яқин бир ой ичида саккизта расмий ўйинда майдонга тушади. Бу ўйинлардан биттаси Ўзбекистон Кубоги, яна биттаси Осиё чемпионлар лигаси ҳамда қолган олтитаси Олий лигадан ўрин олган баҳслар.

Қизиғи шундаки, “темирйўлчилар” қаторасига дастлабки тўртта беллашувни ўз уйларида ўтказишади. Аввалига “Машъал” билан куч синашадиган жамоа кейинчалик ТТЙМИ стадионида “Қизилқум”, “Навбаҳор” ва “Андижон”ни қабул қилади. Умуман олганда, жамоа яқин бир ой ичида бўладиган саккизта ўйиндан бештасини Тошкентда, қолган учтасини сафарда ўтказади.

“Локомотив” сафарда олий лига доирасида “Нефтчи” билан “Машъал”, шунингдек Осиё чемпионлар лигаси ўйинида “Ал Айн” (БАА)га қарши кураш олиб боради. Биз “Локо” иштирокидаги беллашувларга мухлисларни чорлаб қоламиз ҳамда қайноқ палла бошланаётгани муносабати билан жамоа аъзоларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Қуйида “Локомотив”нинг июль-август ойларидаги ўйинларини келтириб ўтамиз.

25 июль. Ўзбекистон кубоги, 1/4 финал жавоб учрашуви

“Локомотив” – “Машъал”

28 июль. Олий лига, 13-турнинг қолдирилган ўйини
“Локомотив” – “Қизилқум”

3 август. Олий лига, 16-тур.
“Локомотив” – “Навбаҳор”

8 август. Олий лига, 17-тур.
“Локомотив” – “Андижон”

14 август. Олий лига, 18-тур.
“Нефтчи” – “Локомотив”

18 август. Олий лига, 19-тур.
“Локомотив” – “Сўғдиёна”

23 август. ОЧЛ, 1/4 финал дастлабки учрашув
“Ал Айн” – “Локомотив”

26 август. Олий лига, 20-тур.
“Машъал” – “Локомотив”

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика