UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  0 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  0 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  2 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  1 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  5 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  0 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  7 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1 20:05"Комо" "Ювентус" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  0 19:48Mirabror Usmanov Cup-2024. Дарвозабон 2 та гол урган ўйинда Тожикистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди  1 19:29Энцо Зидан тез орада фаолиятини якунлайди  6 19:02"Манчестер Сити" Доннаруммани қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда  0

"Локомотив" уч нафар футболчини таништирди (Батафсил) Янгиликлар

"Локомотив" уч нафар футболчини таништирди (Батафсил)

Бугун "Локомотив" ПФК мавсумнинг навбатдаги қисми учун жамоа таркибига келиб қўшилган футболчиларни таништирди.

"Локомотив" футбол клубининг титул ҳомийси "Orient Finans Bank" бош биносида бўлиб ўтган тадбирда "Локомотив"нинг янги футболчилари Темурхўжа Абдухолиқов, Анзур Исмоилов ҳамда россиялик легионер Николай Погребняк ОАВ ходимларига таништирилди.

Таништирув маросимидан олдин "Локомотив" ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов ҳамда жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров сўз олиб жамоанинг кейинги ўйинларга тайёргарлиги хусусида фикр юритишди.

Тўлабек Акрамов: - "Авваламбор ушбу тадбирга ташриф буюрган журналисnларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Яхши биласиз, "Локомотив" ҳар доим ўз олдига юқори вазифаларни қўйиб келади ва бу йилги мавсум ҳам бундан мустасно эмас. Тўғри, ҳозирча Суперлига жадвалида бироз қуйи ўринларда боряпмиз, лекин ҳали ҳаммаси олдинда. Биз чемпионлик совринини ўзимизда сақлаб қолиш учун бор кучни ишга соламиз. Трансфер ойнасидан унумли фойдаланиш мақсадида жамоамизга уч нафар янги футболчини таклиф этдик. Яхши биласизлар, Анзур Исмоилов билан Темурхўжа Абдухолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳисобланади ва бу ўйинчилар жамоамизни янада кучайтиради деб умид қиламиз. Шунингдек, россиялик легионер Николай Погребняк ҳам яхши ўйнаб кета олади деган умиддамиз".

- Мавсум аввалида таклиф этилган легионерлардан Чо Сук Жаэ билан Нивалдо жамоани тарк этишди. Жанубий кореялик футболчи кам ўйин амалиётига эга бўлди, шу боис унинг кетгани тушунарли. Нивалдо борасида нима дея оласиз?
- Нивалдо Минскнинг "Динамо" клубидан бизга ижара асосида келганди. Уни олиб келишдан мақсад, бу футболчининг хизматларидан асосан Осиё чемпионлар лигасида фойдаланиш эди. Аммо гуруҳдан чиқа олмадик, қолаверса вақт ўтиб Нивалдонинг ижара муддати тугагани боис қайтиб кетишни маъқул топди.

Андрей Фёдоров: - "Хабарингиз бор, ёзги ўқув-машғулот йиғинини Минскда олиб бордик ва ҳаммаси яхши кечди. У ерда тўртта ўйин ўтказган бўлсакк, ҳаммасида футболчиларни синаб кўрдик. Бизнинг хурсанд қилган жиҳати, Минскдаги машғулотларда барча футболчилар ишга нисбатан проофессионал муносабатда бўлиб, астойдил тер ткўкишди. Ҳеч ким шунчаки қараб турмади. У ерда тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказган бўлсак, ҳаммаси жамоа фойдаси учун хизмат қилди дея оламан".


Шундан сўнг футболчиларга либос топшириш маросими ўтказилди. Темурхўжа Абдухолиқов аввал ўйнагани каби 11-рақамли, Анзур Исмоилов 55-рақамли, Николай Погребняк эса 21-рақамли либосда "Локомотив" сафида тўп тепадиган бўлишди. Ҳар учала фтуболчи "Локомотив" таркибига ўтганини қуйидагича изоҳлади.

Анзур Исмоилов: - "Менга йил бошидаёқ "Локомотив"дан қизиқиш бўлганди. Аммо аввалги жамоам "Чанчун Ятай" билан шартномам бўлгани боис Тошкентга кела олмагандим. Мана энди ёзги трансфер чоғида бу ўтиш амалга ошиб "Локомотив" билан шартнома туздим. Бу жамоага келганимдан хурсандман".

- Айнан "Локомотив"ни танлашингизга нима сабаб бўлди?
- Бу жамоада танишларим кўп, қолаверса "Локо"нинг ўз олдига қўйган мақсадлари юқори. Бу жамоага келишимнинг яна бир сабаби, ўзим катта футболга ТТЗдаги олдинги "Трактор" стадионида ўйнаб кириб келганман. Ёшлик даврларни эслаб ҳам шу клубга ўтишга рози бўлдим.

Николай Погребняк: - "Ҳаммага салом. Бу ерга келишимдан олдин акам ҳамда агентим Павел Погребняк қўнғироқ қилиб Тошкент клубидан таклиф бор, ўзингни синаб кўрасанми деди. Бу пайт "Локо" Минск йиғинида иштирок этаётганди. Очиғи, кўп ўйлаб ўтирмадим ва тезда "темирйўлчилар" таклифини қабул қилдим. Ўн кунча машғулотларда қатнашиб клуб билан шартнома тузишга муваффақ бўлдим".

- Николай, ўзбек футболи ҳақида қандай маълумотга эгасиз?
- Тўғрисини айтсам, жуда кам. Бу ерга келмасдан олдин фақат "Локомотив", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари ҳақида эшитгандим. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси натижаларини ҳам кузатиб борганман. Мана энди "Локо"даги фаолиятим орқали янада кўпроқ маълумотга эга бўламан деб ўйлайман.

Темурхўжа Абдухолиқов: - "Локомотив" мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолган ва буни доим айтиб келганман. "Локомотив"ни иккинчи уйим десам ҳам бўлади. Қатарда бир ярим йил фаолият олиб боргач, яна "Локо"га қайтишни маъқул кўрдим. Бу ерга келишдан мақсадим яна чемпион бўлиш ва Ўзбекистон Кубогида зафар қучиш. Бунинг учун бизда имконият бор деб ўйлайман".

- Билишимизча, олдингизда Эрон ва Қатардан ҳам вариантлар бор эди, тўғрими?    
- Тўғри, вариантлар бор эди, лекин мен ҳар доим аниқ таклифларни ўрганиб чиқишни хоҳлайман, шунчаки вариантларни эмас. Айтиб ўтганимдек, "Локомотив" худди иккинчи уйимдек бўлиб қолган ва бу жамоадан таклиф тушиши биланоқ кўп ўйланиб ўтирмадим. Таклифга лаббай деб жавоб берганимдан сўнг ўз-ўзидан бошқа вариантлар ёпилди.


Янги футболчилар ҳақида маълумот.

Анзур Исмоилов. 1985 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Амплуаси: марказий ҳимоячи. Футболчилик фаолиятини "Динамо" клубида бошлаган. 2002-2003 йилги мавсумни собиқ "Трактор" сафида ўтказган. Кейинчалик "Пахтакор" таркибига йўл олиб, 6 йил ушбу жамоа сафида тўп тепган. 2010 йил "Бунёдкор"га ўтган ҳимоячи бир йилдан сўнг Хитойнинг "Чанчун Ятай" клубига йўл олган. Етти ярим йилни хитойликлар сафида ўтказган футболчи бу гал "Локомотив" билан шартнома тузди.

Николай Погребняк. 1992 йил Москвада туғилган. Ампуласи: ҳимоячи. Футболчилик фаолиятини "Тимирязевац" футбол мактабида бошлаган. 2010 йил ўзининг профессионал илк жамоаси "Томь" билан шартнома тузган. 2015-16 йилларда Москванинг "Торпедо", шундан сўнг Ставрополнинг "Динамо" клубларида фаолият олиб борган. Николай россиялик машҳур ҳужумчи Павел Погребнякнинг укаси.

Темурхўжа Абдухолиқов. 1991 йил Тошкентда туғилган. Катта футболдаги фаолиятини 2009 йил "Бунёдкор" орқали бошлаган. Уч йилдан сўнг "Пахтакор" сафига қўшилган. Кейинчалик 2014 йил Темурхўжа Хорватиянинг "Хайдук" клуби билан шартнома имзолаб бир мавсум тўп тепди. 2015-2016 йилги мавсум "Локомотив" ҳужумчиси учун ниҳоятда эсда қоларли бўлди. Абдухолиқов "Локо" сафида ўйнаб Ўзбекистон чемпиони ва Кубок соҳиби, шунингдек миллий чемпионат тўпурари бўлди. У 2017 йил Қатарнинг "Ал Сайлия" клубига йўл олиб, бир ярим йилни ўтказди ва шундан сўнг яна "Локомотив" таркибига қайтиб келди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика