“Локомотив” сен билан Сирожиддин!
04 апр 2017 18:48
Янгиликлар
“Локомотив” сен билан Сирожиддин!
“Локомотив” жамоасига қарши кечган баҳсда оёғидан жуда жиддий жароҳат олган Сайфиев айни пайтда оғир ҳасталикка чалинган. Унга ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан ўзбек футболи жамоатчилиги махсус акция ташкил этмоқда.
“Локомотив” футбол клуби ҳам ушбу ҳайрия акциясидан четда туриш ниятида эмас. Жамоамиз иштирокида 11 апрел куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида “Локомотив” стадионида ўтадиган Эроннинг “Истиқлол” жамоасига қарши учрашув чипталари сотувидан тушган маблағ Сирожиддин Сайфиевга ёрдам сифатида тақдим этиладиган бўлди.
Қолаверса, жамоамиз аъзолари ҳам бугунги машғулот бошланиши арафасида Сирожиддинни қўллаб-қувватлаш мақсадида эканликларини маълум қилишди ва унга соғлик тилаган ҳолда моддий ёрдам беришларини таъкидлашди.
#БизСенБиланСирожиддин
#ТаслимБўлмаСирожиддин

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар