“Локомотив” сафида 2 нафар ивуарлик легионер кўрикдан ўтмоқда

Narzulla Saydullayev
27 дек 2016, 16:58
Биласиз, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби 21 декабрдан янги мавсум олдидан илк йиғинини бошлади.

Айни пайтда “Темирйўлчилар” машғулотларни давом эттиришмоқда.

Таъкидлаш жоизки, йиғинда кўрикда бўлиб турган 2 нафар кот д’ивуарлик легионерлар мавжуд. Булар – 23 ёшли марказий ҳимоячи Муҳаммад Гнонтча Коне ҳамда 19 ёшли ҳужумчи Гноҳере Кризодир. Ҳар икки футболчи ҳам бугунги машғулотда иштирок этди. Эртага жамоа мураббийлар штаби ушбу футболчиларнинг ҳаракатларига “Олмалиқ”қа қарши ўтадиган ўртоқлик учрашувида баҳо бериб олиш имконига эга бўлишади. Агар Коне ҳамда Кризонинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул келса, улар жамоамизнинг навбатдаги йиғинларига ҳам таклиф этилади.

Қайд этиш жоизки, Муҳаммад Коне илгари Греция, Молдова, Кипр чемпионатларида ўйнашга улгурган. Гноҳере Кризо эса Беларус ва Молдова чемпионатларида ҳаракат қилган.


Гноҳере Кризо




Муҳаммад Коне


"Локомотив" сафида икки нафар африкалик легионер кўрикдан ўтмоқда

28 декабрь куни "Олмалиқ" - "Локомотив" билан ўйнайди

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz