UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  6 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

"Локомотив" португалиялик мураббий бошчилигида Туркияда йиғин ўтказади Янгиликлар

"Локомотив" португалиялик мураббий бошчилигида Туркияда йиғин ўтказади

Тошкентнинг "Локомотив" клуби айни пайтда пойтахтда йиғин ўтказмоқда.

"Темирйўлчилар" 7 январь куни португалиялик мутахассис Микаэль Секейрани билан шартнома имзоланганини расман эълон қилишганди. Бугунги кунга келиб клуб Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Абдумавлон Абдужалилов ва Хуршид Мухторовлар билан таркибни кучайтириб олишга эришди. Бундан ташқари, кеча испаниялик марказий ҳимоячи билан ҳам музокара олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да: "Локомотив"га испаниялик футболчи келади

"Локомотив" янги мураббий қўл остида 14 январь куни йиғинни бошлаган. "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, жамоа Тошкентдаги икки ҳафталик йиғиндан сўнг 28 январь санасида иккинчи йиғинни ўтказиш учун Туркия учиб кетади. Туркиянинг жанубида жойлашган Анталия шаҳридаги йиғин 28 январдан 12 февралга қадар давом этади. У ерда ўтказиладиган назорат ўйинларида Секейра шогирдларига қайси жамоалар рақиб бўлиши ҳозирча аниқ эмас.


Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ўтган мавсумни Суперлиганинг 9-поғонасида тугатган. Бу йил эса жамоа жиддийроқ мақсадлар сари қадам ташламоқда.

P.S. "Championat.asia" ходимлари "Локомотив"нинг бугунги машғулотини ёритиш учун йўл олишган, тушдан сўнг машғулотдан суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика