UZ

"Локомотив" ўз қароргоҳида шуғулланмоқда, янги мураббий ва футболчи ҳам шу ерда Янгиликлар

"Локомотив" ўз қароргоҳида шуғулланмоқда, янги мураббий ва футболчи ҳам шу ерда

Теглар :  Локомотив
Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони - "Локомотив" айни пайтда янги мавсум тайёргарлигини бошлаб юборган.

 "Темирйўлчилар" жамоаси ҳозирда клуб қароргоҳида машғулотлар олиб бормоқда. Машғулотларда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш бўйича иш олиб борилмоқда. "Локомотив" футболчилари Тошкентда 8 январга қадар шуғулланади. 9 январдан эса жамоамиз йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида давом эттиради.

"Локомотив" машғулотларида ўтган йили футболчилик фаолиятини якунлаган Тимур Кападзе мураббийлар штабидан жой олган бўлса, янги ўйинчи сифатида Фарҳод Бекмуродов машғулотларда иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бекмуродовнинг "темирйўлчилар" таркибига ўтишга яқин эканлигини хабар қилган эдик.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика