UZ

Сўнгги янгиликлар

09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  3 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  130 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5

"Локомотив" олти нафар футболчи билан хайрлашди Янгиликлар

"Локомотив" олти нафар футболчи билан хайрлашди

Теглар :  "Локомотив"
Ушбу мавсум ниҳоясига етиб, "Локомотив" жамоаси вакиллари ҳам қишки таътилга чиққанидан хабарингиз бор. Ҳозирги пайтда клуб мураббийлар штаби янги мавсумга тайёргарлик режаси устида иш олиб бормоқда.

Албатта, мавсумлар оралиғида ҳар бир клубда таркиб билан боғлиқ ўзгаришлар рўй беради. Жамоалар баъзи футболчилар билан хайрлашиб, улар ўрнини бошқа ўйинчилар билан тўлдиради. Бугун "Локомотив" ПФК олти нафар футболчи билан дўстона, илиқ тарзда хайрлашди. 

Булар - дарвозабон Жавоҳир Илёсов, ҳимоячилар - Шуҳрат Муҳаммадиев, Хуршид Мухторов, ярим ҳимоячилар - Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов ҳамда ҳужумчи Марат Бикмаев. 

Жамоадаги ушбу ўзгаришлар ҳақида "Локомотив" ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов шундай деди: 

"Авваламбор клубимизни тарк этган футболчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Гарчи бу мавсум Суперлигада 7-ўринни қўлга киритган бўлсак-да, жамоадаги барча бор кучи билан меҳнат қилиб, юқори ўринлар учун охиригача кураш олиб бордик. Фақат баъзи ўйинлардаги омадсизлик ва бошқа сабаблар туфайли очко йўқотдик".

"Ҳа, бугун асосий таркибнинг олти нафар футболчиси билан хайрлашдик. Бу футболчиларнинг ҳар бирига клуб ривожига ўз ҳиссасини қўшгани учун раҳмат айтиб қоламан. Лекин эндиликда бошқа йўлдан боришни мақсад қилганмиз. Ўйлайманки, U-21 жамоамиздан бир нечта футболчи асосий таркибда ўйнашга тайёр. Шу боис келаси йил кўпроқ ёшларга ва ўз тарбияланувчиларимизга эътибор бериш ҳақида бош қотиряпмиз. Янги мавсум жамоамиз таркибида бир қанча ёшлар тўп тепади, биз эса уларга катта футболда ўз ўринларини топиб кетишда қўлдан келганча ёрдам берамиз. "Локомотив"да таркиб ўзгаргани билан мақсад ва вазифалар ўзгармайди".

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика