UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  0 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  1 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  6 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  4 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  5 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0

"Локомотив" машғулотларига черногориялик ҳужумчи қўшилди Янгиликлар

"Локомотив" машғулотларига черногориялик ҳужумчи қўшилди

Теглар :  Локомотив
БААнинг энг кўркам шаҳарларидан бири Дубайда янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Локомотив" машғулотларига легионер ҳужумчи келиб қўшилди.

Черногориялик ҳужумчи Иван Вукович ҳозирча кўрикдан ўтмоқда. Унинг жамоада қолиш-қолмаслиги ҳали аниқ эмас.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтишимиз мумкин, Иван Вукович 1987 йилда туғилган бўлиб, ҳужум чизиғида тўп тепади. Фаолияти давомида Хорватиянинг "Хайдук", Жанубий Кореянинг "Сеонгнам", Сербиянинг "ОФК Београд", Черногориянинг "Младост", шунингдек Исроилнинг "Маккаби Нетанья" клубларида тўп сурган. Бўйи 179 см. бўлган ҳужумчи ҳам ҳужум чизиғида, ҳам ҳужум ортида бирдек ўйнай олади.

Иван Вукович Европа Лигаси баҳсларида ҳам иштирок этган. Хусусан, у 2012 йил 9 августда бўлиб ўтган Европа лигаси учинчи саралаш босқичида Миланнинг "Интер" клубига қарши майдонга тушиб, жуда чиройли гол муаллифи бўлган. Ўшанда футболчи "Хайдук" сафида ўйнарди. Бундан ташқари, Вукович 2009 йилнинг 18 ноябрида Черногория миллий терма жамоасида ўз дебютини нишонлаган. Черногорияликлар Беларусь термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишганди.

Айтиб ўтганимиздек, бу ҳужумчи ҳозирча "Локо" машғулотларида иштирок этмоқда ва клуб билан шартнома имзолагудек бўлса, бу ҳақда дарҳол хабар қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика