UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Локомотив" Жасур Жалолиддиновни мухлисларга таништирди Янгиликлар

"Локомотив" Жасур Жалолиддиновни мухлисларга таништирди

Москванинг "Локомотив" клубининг янги аъзоси Жасур Жалолиддинов мухлисларга таништирилди.

Бугун "темирйўлчилар" дастлаб кеча бўлиб ўтган Россия Суперкубоги доирасидаги "Зенит"га қарши ўйиндан сўнг тикланиш машқларини бажаришди. Эътиборлиси машғулот очиқ ўтди ва стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Жамоа шу орқали янги мавсум олдидан мухлислар билан ўзига хос учрашув ташкил этди. 

Юқори кайфиятда ўтган машғулотлардан кейин клубга келган янги футболчилар таништирилди. Дастлаб ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов "Локомотив" ўйинчиси сифатида мухлисларга таништирилди. Ҳамюртимиз таништирув жараёнида ўз фикрларини ҳам билдириб ўтди.


"Барчага хайрли кун. Бу ерда ажойиб мухлислар борлигини биламан. Барчани хурсанд қилиш учун боримни бераман.

Алексей Миранчукдан кўп нарса ўрганишим керак. Бу менга фойдали бўлади деб ўйлайман. Миранчук ҳужумни якунлашда жуда босиқ. У пенальтиларни ҳам совуққонлик билан бажаради. Мен ҳам унга ўхшашни истайман.

Босим йўқ, аммо масъулият бор. Сабаби кўпчилик мени кузатади. Шу боис икки карра кўпроқ ишлашим керак. Бу борада Алексей Миранчук, мураббийлар менга ёрдам беришмоқда", - дейди Жасур Жалолиддинов.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика