UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38"Ман Сити" "Айнтрахт" хавбеки Ларссон бўйича музокараларни бошлади - унинг трансфери учун камида 60 млн евро талаб қилинмоқда. Шведга "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқмоқда  0 21:30"Пахтакор" — "Динамо" 0:0 (Матнли трансляция)  17 21:17Виталий Левченко: "Насаф" жуда кучли рақиб, биз мезбонлар билан тенгма-тенг ўйнай олдик"  5 21:10"Сумқайит" — "Сабаҳ". Икки ўзбекистонлик ўйинчидан гол! (онлайн ҳисоб)  1 21:00Суперлига. "Машъал" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  3 20:53Испаниялик иқтидор эгаси "Реал" таклифига жавоб қайтарди  1 20:28"Насаф" — "Нефтчи" ўртасидаги турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади. Фарғоналиклар қаторасига учинчи баҳсда ҳам дуранг ўйнашди  86 20:25ЦСКА — "Динамо Махачкала". Файзуллаев асосий таркибда  3 19:33Назорат ўйини. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 19:19"Машъал" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  2 18:55"РБ Лейпциг" Хави Симонснинг нархини "Манчестер Юнайтед"га маълум қилди  1 18:21ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Қайрат"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида барча ўзбекистонликлар асосий таркибда майдонга тушди  5 17:28Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Адана Демирспор"га 5 та гол урди, Турғунбоев 62-дақиқада ўйинга қўшилди  2 16:58ПСЖ "Барселона" хавбеки учун 100 млн евро беришга тайёр  6 16:32"Навбаҳор" ва "Андижон" ўртасида жанговар дуранг қайд этилган даҳшатли водий дербисидан фотогалерея  11

Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- "Металлург" жамоаси бугун яхши ўйнади ва ғалабага ҳаракат қилди. Жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқсак, бу тушунарли. Биринчи бўлимда кам вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, бироқ сўнги зарбаларда аниқлик ва омад етишмади. Мезбонлар гол уриш учун охирги дақиқаларгача ҳаракат қилишди. Йигитлар тартибли ҳимояланишди. 

- Ўйиннинг 18:00да бошланиши жамоангизга қанчалик қийинчилик туғдирди? 

- Ҳар икки жамоага ҳам қийин бўлгани аниқ. Билишимча, ўйин трансляцияси сабаб шундай қарорга келинган экан. Иссиқ об-ҳавода майдонда югуриш осон эмас. Бу футболчиларнинг тезлигига таъсир қилади, майдонда ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этиб беришларида қийинчилик туғдиради. 

- Хусайн Норчаев нега майдонга тушмаяпти? 

- Норчаев Олимпиада ўйинларидан сўнг биз билан машғулотларда тўлиқ қатнашмади. Тиббий кўрикдан ўтган, даволаниши керак экан. Ўйин амалиёти кам бўлган ҳолатда уни майдонга тушириш нотўғри бўлади. 

- Жасур Жалолиддиновчи? 

- Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим. Бу савол клуб раҳбариятига берилса, тўғри бўларди. 

- Мавсум бошида "Нефтчи" чемпионлик учун курашиши айтилганди, аммо кўплаб мағлубиятлардан кейин раҳбарият сизга ишонч билдиришда давом этармикин? 

- Ҳеч кимни хафа қилмаслик учун, бу саволни жавобсиз қолдираман.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика