

Айни пайтда "темирйўлчилар" жамоаси "Насаф" билан бўладиган баҳсга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Жамоамизнинг бугунги машғулоти ҳам "Локомотив" стадионида ўтди ва у анчагина қизиқарли ҳамда рангбаранг кўриниш олди.
Дастлаб енгил югуриб олингач, чигалёзди машқлари бажарилди. Кейин эса тўп билан муомала машқларига ўтилди. Унда асосий эътибор олдиндаги ўйинда қўлланиладиган тактикани амалда синаб кўришга қаратилди.
Қуйида севимли жамоамизнинг машғулотидан фото ҳамда видеолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:








