“Локомотив” икки нафар футболчисини ижарага берди
09 авг 2017 14:32
Янгиликлар
“Локомотив” икки нафар футболчисини ижарага берди
Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз сафини маҳоратли футболчилар ила тўлдириш билан бир қаторда ўз футбол мактаби тарбияланувчиларини таркибга жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
Натижада “темирйўлчилар” сафида ҳар бир чизиқда бир неча нафардан рақобатбардош ўйинчилар тўп суришмоқда.
Мана шундай футболчиларнинг ўйин амалиётига кўпроқ эга бўлишини кўзлаган ҳолда “Локомотив” баъзи бир футболчиларни ижарага беришга ҳам эътибор бермоқда. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Саламат Қутибоев кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун мавсум сўнггига қадар “Бухоро” жамоасига ижарага берилди.
Шунингдек, ёш истеъдод эгаси Бобир Йўлдошев ҳам мавсум сўнггига қадар Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сафида ижара асосида ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар