UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  0 23:59Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона". Асосий таркиблар маълум!  5 23:57АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  3 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  1 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  24 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  3 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  14 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1

"Локомотив": Идиатуллиндан Кападзегача Янгиликлар

"Локомотив": Идиатуллиндан Кападзегача

Хабарингиз бор, кеча “Локомотив” ўз майдонида олий лиганинг навбатдаги тур учрашувини ўтказди.

ТТЗдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “темрйўлчилар” “Олмалиқ”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Қизиғи шундаки, мазкур учрашувда учинчи голга муаллифлик қилган Тимур Кападзе “Локомотив”нинг олий лигадаги 450-голини рақиб дарвозасига киритди. Бу ўйингача 2004 йилдан бери олий лигада иштирок этиб келаётган “Локомотив” рақиблар дарвозасига 447та тўп киритганди.

Кечаги баҳсда Мўйдин Мамазулумов ҳисобни очган бўлса, Олег Зотеев ҳисобни 2:1 кўринишга келтирди. Кейинчалик “Локо” сардори Тимур Кападзе жамоасининг учинчи тўпини киритди. Ва ўйинга якуний нуқтани Марат Бикмаев қўйди – 4:1. Шундай қилиб “Локомотив”нинг олий лигада урган голлари сони 451тага етди ва Кападзе 450-гол муаллифи бўлди.

Қуйида “Локомотив”нинг олий лигадаги юбилей голларини келтириб ўтамиз:

1-гол. Марсель Идиатуллин (2004 йил)
50-гол. Марсель Идиатуллин (2005 йил)
100-гол. Ўлмас Икромов (2006 йил)
150-гол. Ильнур Хазигалиев (2008 йил)
200-гол. Музаффар Умрзоқов (2009 йил)
250-гол. Зайниддин Тожиев (2012 йил)
300-гол. Фарҳод Тожиев (2013 йил)
350-гол. Иван Нагаев (2014 йил)
400-гол. Дамир Кояшевич (2015 йил)
450-гол. Тимур Кападзе (2015 йил)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика