"Локомотив" ҳимоячиси Ҳиндистон чемпионатига йўл олиши мумкин
29 апр 2020 13:46
Янгиликлар
"Локомотив" ҳимоячиси Ҳиндистон чемпионатига йўл олиши мумкин
"Локомотив"нинг черногориялик марказий ҳимоячиси Славко Дамьянович ёзда Ҳиндистон чемпионатига йўл олиши мумкин.
Олган маълумотларимизга кўра, футболчига Ҳиндистоннинг "Нортист Юнайтед" жамоаси томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълумот тарқатган. Қайд этиш керак, 2014 йили ташкил топган клуб айни дамда машҳур ҳинд режиссёри Жон Абраҳам томонидан молиялаштирилмоқда. Ҳиндистон Суперлигаси турнир жадвалида "Нортист Юнайтед" жамоаси 18 ўйинда 14 очко тўплаган ҳолда 10 жамоа орасида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Олдинроқ Дамьяновичнинг агенти футболчи "Локомотив"да ҳали маош олмаганини сайтимизга айтиб ўтганди.
Футбол агенти: "Локомотив" Славко Дамьяновичга бу йил умуман ойлик бергани йўқ"
27 ёшли ҳимоячи ушбу мавсумда "Локомотив"нинг барча ўйинларини тўлиқ майдонда ўтказмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар