UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  4 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  11 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  30 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  2 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4

"Локомотив" футболчилари "Driver‘s Village" тадбирида иштирок этишди Янгиликлар

"Локомотив" футболчилари "Driver‘s Village" тадбирида иштирок этишди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб автомобилларни сотиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича етакчи авто марказлардан бири "Driver‘s Village" МЧЖ бош офисида тадбир ташкил этилди.

"Driver‘s Village" МЧЖ бош директори Фаррух Абдуллаев, бош менежер Ботир Исмоилов ҳамда "Локомотив" футбол клубининг маркетинг ишлари бўйича бош директор ўринбосари Шоҳруҳ Ҳожиметов ташаббуси билан ўтказилган тадбирда "Driver‘s Village" офисига ташриф буюриб, автомобил харид қилган ҳамюртларимизга ташкилот ва "Локомотив" ПФК вакиллари томонидан машиналар калити тақдим этилди.

Ушбу тадбирда асосий жамоамиз футболчилари - Марат Бикмаев, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Диёр Туропов, Жавоҳир Илёсов, Азизбек Амонов, Ислом Қобилов, Жавоҳир Алижонов ҳамда дарвозабонларимиз мураббий Даниэль Чабрера иштирок этишди. 

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг декабрь ойида "Локомотив" ПФК ҳамда "Driver‘s Village" ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланганди. 2020 йилнинг 7 декабридан бери "Driver‘s Village" МЧЖ футбол клубимизнинг бизнес ҳамкори сифатида фаолият юритиб келмоқда.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика