"Локомотив" энг йирик ғалаба соҳиби
18 авг 2015 08:14
Янгиликлар
"Локомотив" энг йирик ғалаба соҳиби
Олий лиганинг 18-турини якунлаб берувчи баҳсда "Локомотив" "Сўғдиёна" клубини қабул қилиб 7:0 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, "темирйўлчилар" 2015 йилги мавсумда олий лиганинг рекордини қайд этишди. Ҳозирга қадар ҳеч бир жамоа бу қадар йирик ҳисобда ютмаган эди. Бунгача энг йирик ҳисоб 5:1 бўлиб турганди. Бундай натижага "Металлург" ("Андижон"га қарши ўйинда) ва "Локомотив" ("Навбаҳор"га қарши ўйинда) эришганди.
Бундан ташқари 7:0 "Локомотив" - "Сўғдиёна" ўртасидаги ўйинларда қайд этилган энг йирик ҳисоб сифатида қайд этилди. Бунга қадар "темирйўлчилар" 2005 йил бу рақибни 5:0 ҳисобида таслим қилишганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Фикрлар