“Локомотив” “Бунёдкор”га қарши баҳсга ҳозирликни бошлади
23 окт 2016 15:24
Янгиликлар
“Локомотив” “Бунёдкор”га қарши баҳсга ҳозирликни бошлади
Биласиз, кеча “Локомотив” олий лига 26-тур учрашувлари доирасида “Бухоро” майдонига сафар уюштирди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бугундан “Темирйўлчилар” навбатдаги учрашувга ҳозирликни бошлаб юборишди. Олдинда “Локомотив”ни мамлакат кубоги баҳслари доирасидаги “Бунёдкор” билан бўладиган ярим финал ўйини кутмоқда. Мазкур матч 25 октябрь санасида бўлиб ўтади.
“Локо” футболчилари бугунданоқ ушбу ўйинга тайёргарлик доирасидаги илк машғулотни ўтказишди. Кеча “Бухоро” билан ўйинда майдонга тушган ўйинчилар енгил югуриб, сўнг тренажёрда машқ ўташган бўлса, қолган футболчилар умумий машғулотларда қатнашишди. Шунингдек, сонидан енгил жароҳат олган Кахи Махарадзе якка тартибда шуғулланди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар