UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  0 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  2 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  9 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  2 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  4 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  5 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  1

"Локомотив" бугундан машғулотларни давом эттиради Янгиликлар

"Локомотив" бугундан машғулотларни давом эттиради

Олий лигада чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" учун июнь ойи жуда муҳим ҳисобланади. Муҳимлиги шундаки, жамоамиз бир ҳафта ичида кетма-кет учта ўйинда майдонга тушади ва ҳар учала баҳс ҳам сафарда бўлиб ўтади.

"Темирйўлчилар" дастлаб 19 июнь куни Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлишади. Жамоа ўйинни ўтказиб Тошкенга қайтиб келгач, орадан кўп ўтмай Наманганга отланади. Чунки 23 июнь куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши жавоб баҳсини ўтказамиз. Ундан кейин Муборак сари йўлга чиқамиз ва 26 июнь куни "Машъал"га қарши олий лига учрашувида куч синашамиз. "Локомотив" биринчи давранинг охирги турини ўз майдонида 1 июлда ўтказади. Шу куни "Навбаҳор" билан ўйнаймиз.

"Қизилқум" билан кечган баҳсдан сўнг бош мураббий Вадим Абрамов футболчиларга уч кунлик дам берганди. Бугун жамоамиз вакиллари яна клуб қароргоҳида тўпланиб, навбатдаги учрашувларга тайёргарликни бошлашади. Хабарингиз бор, ҳозирда олти нафар футболчимиз миллий терма жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Булар - Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Икром Алибоев, Жасур Ҳасанов ва Лутфулла Тўраев. Бундан ташқари, легионер ҳужумчимиз Руслан Корян Арманистон сафида майдонга тушиш учун терма жамоа ихтиёрига жўнаб кетган. Шу боис бу футболчилар ҳозирча "Локо" машғулотларида иштирок эта олишмайди.

"Локомотив"ни олдинда кутаётган баҳслар: 
19 июнь. "Шўртан" - "Локомотив" (Олий лига)
23 июнь. "Навбаҳор" - "Локомотив" (Кубок)
26 июнь. "Машъал" - "Локомотив" (Олий лига)
1 июль. "Локомотив" - "Навбаҳор" (Олий лига)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика