UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  3 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  2 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  12 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

«Локомотив»: Бугун «Қайрат» билан ўйнаймиз Янгиликлар

«Локомотив»: Бугун «Қайрат» билан ўйнаймиз

Куни кеча «Локомотив» жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун БААнинг Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетишган эди.
Бугун эса жамоамиз ушбу йиғин доирасида дастлабки назорат-синов учрашувида Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасига қарши майдонга тушадилар. Шу муносабат билан бўлажак рақибларимиз ҳақида қисқача маълумот беришни лозим топдик.

«Қайрат» футбол клуби 1954 йил Алма-Атанинг «Динамо» жамоаси базасида ташкил этилган. Жамоа 1954-1991 йиллар давомида собиқ Иттифоқ чемпионатида иштирок этган. Шундан 24 мавсумни «Қайрат» Олий лигада ўтказган. 1986 йилда жамоа ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этган, яъни СССР чемпионатида 7-ўринни эгаллаган.

1992 йилдан бошлаб «Қайрат» Қозоғистон чемпионатида иштирок этиб келмоқда. Жамоа дастлабки чемпионатда олтин медалга сазовор бўлади, кейин эса мамлакат кубогини ҳам қўлга киритади. Дарвоқе, «Қайрат» Қозоғистон кубогини 5 марта қўлга киритган ва бу борада энг яхши кўрсаткич соҳиби саналади. Бироқ, 1992 йилги олтин мавсумдан кейин жамоа инқирозга юз тутди ва 1998 йилги мавсум якунига кўра 1-лигада 2-ўринни эгаллаб, яна олий лигага қайтади. 1999 йилда Қозоғистон чемпионати бронза медалига сазовор бўлган «Қайрат»нинг ўйинида тўрт мавсум пасайиш кузатилади ва ниҳоят 2004 йилга келиб Алма-Ата шаҳри жамоаси яна олтин медални қўлга киритади. Бироқ, юлдузли онлар кўпга чўзилмади. 2005 йилги бронзадан кейин жамоа яна пастга шўнғишда давом этди ва натижада 2009 йилги мавсумни 1-лигада ўтказган «Қайрат» бир йилда кучлилар сафига чиқиш вазифасини уддалади. Уч мавсумдирки олий лигада катта қийинчилик билан ўз ўрнини сақлаб қолган «Қайрат» учун 2013 йилги мавсум ниҳоятда омадли келди ва улар 8 йиллик танаффусдан кейин яна Қозоғистон чемпионати совриндори бўлишди, яъни бронза медалини қўлга киритди.

Айни пайтда жамоани словакиялик таниқли мутахассис Владимир Вайсс бошқариб келмоқда. Жамоа сардори эса Қозоғистон футболининг ёрқин юлдузи Самат Смаковдир. Шу ўринда таъкидлаш керак, бу жамоа сафида ҳамюртларимиздан Жаъфар Ирисметов, Виктор Карпенко ҳамда кейинчалик Қозоғистон фуқаролигини қабул қилган Қайрат Ўтабоевлар тўп суришган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика