UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  1 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  3 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  10 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  12 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11

«Локомотив»: Бугун «Қайрат» билан ўйнаймиз Янгиликлар

«Локомотив»: Бугун «Қайрат» билан ўйнаймиз

Куни кеча «Локомотив» жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун БААнинг Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетишган эди.
Бугун эса жамоамиз ушбу йиғин доирасида дастлабки назорат-синов учрашувида Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасига қарши майдонга тушадилар. Шу муносабат билан бўлажак рақибларимиз ҳақида қисқача маълумот беришни лозим топдик.

«Қайрат» футбол клуби 1954 йил Алма-Атанинг «Динамо» жамоаси базасида ташкил этилган. Жамоа 1954-1991 йиллар давомида собиқ Иттифоқ чемпионатида иштирок этган. Шундан 24 мавсумни «Қайрат» Олий лигада ўтказган. 1986 йилда жамоа ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этган, яъни СССР чемпионатида 7-ўринни эгаллаган.

1992 йилдан бошлаб «Қайрат» Қозоғистон чемпионатида иштирок этиб келмоқда. Жамоа дастлабки чемпионатда олтин медалга сазовор бўлади, кейин эса мамлакат кубогини ҳам қўлга киритади. Дарвоқе, «Қайрат» Қозоғистон кубогини 5 марта қўлга киритган ва бу борада энг яхши кўрсаткич соҳиби саналади. Бироқ, 1992 йилги олтин мавсумдан кейин жамоа инқирозга юз тутди ва 1998 йилги мавсум якунига кўра 1-лигада 2-ўринни эгаллаб, яна олий лигага қайтади. 1999 йилда Қозоғистон чемпионати бронза медалига сазовор бўлган «Қайрат»нинг ўйинида тўрт мавсум пасайиш кузатилади ва ниҳоят 2004 йилга келиб Алма-Ата шаҳри жамоаси яна олтин медални қўлга киритади. Бироқ, юлдузли онлар кўпга чўзилмади. 2005 йилги бронзадан кейин жамоа яна пастга шўнғишда давом этди ва натижада 2009 йилги мавсумни 1-лигада ўтказган «Қайрат» бир йилда кучлилар сафига чиқиш вазифасини уддалади. Уч мавсумдирки олий лигада катта қийинчилик билан ўз ўрнини сақлаб қолган «Қайрат» учун 2013 йилги мавсум ниҳоятда омадли келди ва улар 8 йиллик танаффусдан кейин яна Қозоғистон чемпионати совриндори бўлишди, яъни бронза медалини қўлга киритди.

Айни пайтда жамоани словакиялик таниқли мутахассис Владимир Вайсс бошқариб келмоқда. Жамоа сардори эса Қозоғистон футболининг ёрқин юлдузи Самат Смаковдир. Шу ўринда таъкидлаш керак, бу жамоа сафида ҳамюртларимиздан Жаъфар Ирисметов, Виктор Карпенко ҳамда кейинчалик Қозоғистон фуқаролигини қабул қилган Қайрат Ўтабоевлар тўп суришган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика