UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  4 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  2 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  7 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5

“Локомотив-БФК”– Хоразм вилояти чемпиони Янгиликлар

“Локомотив-БФК”– Хоразм вилояти чемпиони

Хоразм футбол федерацияси тақвим режасига асосан, 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.
Бир неча кун давом этган учрашувлар Урганч шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида уюштирилди.

Мазкур мусобақада воҳанинг 18 та жамоаси иштирок этди. Барча ўйинлар қизиқарли ўтди. Айниқса, ярим финал баҳслари кескин кечганлиги билан мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Натижада, ушбу икки ўйин бир хил ҳисобда якун топди, 1:0. Урганчнинг “Локомотив-БФК” жамоаси вилоят марказининг бошқа бир жамоаси “Интернат-Намуна”ни, “БЎСМ-1”(Хива) жамоаси эса “Динамо”ни ана шундай ҳисобда мағлубиятга учратди.

3-ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда “Интернат-Намуна”чилар “Динамо” вакиллари устидан 2:0 ҳисобида устун келишди. Ҳал қилувчи учрашувда Анвар Алимов устозлик қилаётган “Локомотив-БФК” ёш футболчилари  хивалик тенгқурларини йирик, 3:0 ҳисобида доғда қолдиришиб, вилоят чемпионлигини қўлга киритишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика