UZ

Сўнгги янгиликлар

05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  7 03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  14 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  11 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  63 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  7 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  2 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  2 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  6 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  2 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1

“Локомотив-БФК”– Хоразм вилояти чемпиони Янгиликлар

“Локомотив-БФК”– Хоразм вилояти чемпиони

Хоразм футбол федерацияси тақвим режасига асосан, 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.
Бир неча кун давом этган учрашувлар Урганч шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида уюштирилди.

Мазкур мусобақада воҳанинг 18 та жамоаси иштирок этди. Барча ўйинлар қизиқарли ўтди. Айниқса, ярим финал баҳслари кескин кечганлиги билан мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Натижада, ушбу икки ўйин бир хил ҳисобда якун топди, 1:0. Урганчнинг “Локомотив-БФК” жамоаси вилоят марказининг бошқа бир жамоаси “Интернат-Намуна”ни, “БЎСМ-1”(Хива) жамоаси эса “Динамо”ни ана шундай ҳисобда мағлубиятга учратди.

3-ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда “Интернат-Намуна”чилар “Динамо” вакиллари устидан 2:0 ҳисобида устун келишди. Ҳал қилувчи учрашувда Анвар Алимов устозлик қилаётган “Локомотив-БФК” ёш футболчилари  хивалик тенгқурларини йирик, 3:0 ҳисобида доғда қолдиришиб, вилоят чемпионлигини қўлга киритишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика