“Локомотив” Абу Дабига йўл олмоқда
03 янв 2020 10:58
Янгиликлар
“Темирйўлчилар” 21-январь куни ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида Тожикистон чемпиони “Истиқлол”ни қабул қилишади.
Осиё чемпионлар лигаси, умуман янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида жамоамиз бугун БАА пойхати Абу Дабига йўл оляпти. 3-январдан бошланадиган йиғин 15-январга қадар давом этади. Бу вақт оралиғида “темирйўлчилар” иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишади.
Ўртоқлик ўйинлари Шотландиянинг “Глазго Рейнжерс” ҳамда Хитойнинг “Жиангсу Сунинг” клубларига қарши бўлиб ўтади.
“Локомотив”нинг хориж йиғинига йўл олаётган таркиби:
Дарвозабонлар - Игнатий Нестеров, Жавоҳир Илёсов, Рустам Нартажиев.
Ҳимоячилар - Олег Зотеев, Даврон Ҳошимов, Фаррух Иброҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жалолиддин Жумабоев, Дилшод Комилов.
Ярим ҳимоячилар - Жамшид Искандеров, Авазбек Ўлмасалиев, Диёр Туропов, Сардор Мирзаев, Кахи Махарадзе, Жавоҳир Алижонов, Камрон Саидазимов, Бек Абдуллаев, Даврон Умиров, Сарвар Шоаҳмедов.
Ҳужумчилар - Асадбек Эргашев, Абдулазиз Юсупов, Иброҳим Ғанихонов, Марат Бикмаев.
Жамоа менежери - Тўлабек Акрамов
Бош мураббий - Андрей Фёдоров
Катта мураббий - Андрей Микляев
Дарвозабонлар мураббийи - Пётр Гизимчук
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий - Александр Шацких
Шифокор - Аброр Пирриев
Маъмурлар - Бахтиёр Исмоилов, Улуғбек Усмонхўжаев
Массажчилар - Гурген Исраелян, Абдураҳим Саримсоқов
Видео оператор - Равшан Акбаров
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар