UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  802 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

"Локомотив-2004" Россиянинг Барнаул шаҳрига йўл олди Янгиликлар

"Локомотив-2004" Россиянинг Барнаул шаҳрига йўл олди

"Локомотив" футбол мактабининг 2004 йилда туғилган тарбияланувчилари ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Локобол" турнирида иштирок этиш учун бугун Россиянинг Барнаул шаҳрига жўнаб кетишди.
Ёш футболчиларимиз у ерда 23 июнга қадар бўлишади. Маълумот учун, "Локобол-РТЙ" футбол фестивали Россия болалар футболидаги энг катта лойиҳалардан бири ҳисобланади. Ушбу мусобақанинг бош ҳомийси "Россия Темирйўллари" компанияси бўлиб, фестивал Россиянинг турли шаҳарларида навбати билан ўтказиб келинади. Мусобақанинг асосий ташкилотчиси "Локомотив" (Москва) футбол клуби ҳамда Россия болалар футбол лигаси ҳисобланади.



Ушбу мусобақада "Локомотив" номи остида тўп тепадиган бир қатор ёш футболчилар гуруҳи иштирок этади. Бундай турнирларни ўтказишдан мақсад, ёш авлодни жисмонан етук этиб тарбиялаш, футболнинг МДҲ давлатлари бўйлаб янада ривожланишига ҳисса қўшиш ҳамда халқаро алоқаларни таъминлаш. Фестивал шиори: "Локобол - бу катта футболга йўл!"

Умуман олганда, "Локобол" турнири ёш болакайлар ўртасидаги энг нуфузли мусобақалар сирасига киради. Мана шундай мусобақада бизнинг футболчиларимиз ҳам иштирок этиши учун беминнат ёрдам кўрсатган "Локомотив" футбол клуби раҳбарияти ҳамда бош ҳомийимиз  "Ўзбекистон Темирйўллари" АЖ раҳбариятига миннатдорчилик билдирсак арзийди.



"Локомотив-2004" бош мураббийи Отабек Мансуров мусобақага 16 нафар футболчини олиб кетишни маъқул кўрди. Бизни кузатишда давом этинг, тарбияланувчиларимиз қачон, ким билан ўйнашлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.



"Локобол-2015" футбол фестивалига йўл олган футболчиларимиз таркиби:

Қўчқоров Исмоил
Фарҳодов Билол
Анваров Аъзамжон
Ниғмонов Бобирхон
Раҳматуллаев Хумоюн
Ежов Данила
Тўлаганов Миржаҳон
Баҳодирхўжаев Акмалхон
Иброҳимов Ҳусан
Учқунов Муҳаммадсиддиқ
Зоҳидов Муҳаммадамин
Адилов Азизбек
Абдумавлонов Афзал
Ҳайдаров Муҳаммадали
Асомжонов Саидакмал
Икромов Шаҳзод

Делегация аъзолари:
Эркин Саидов, футбол мактаб директори
Отабек Мансуров, бош мураббий
Дилшод Атамуҳамедов, мураббий
Абдураҳим Саримсоқов, шифокор



"Локомотив" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика