UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  0 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  0 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  5 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  6 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  31 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  3 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174

"Локо" "Сўғдиёна"ни қанчадан бери енголмаяпти? Янгиликлар

"Локо" "Сўғдиёна"ни қанчадан бери енголмаяпти?

Суперлиганинг 24-тур баҳслари давом этмоқда.

Ўтган турда "Пахтакор"ни енгган "Сўғдиёна" бугун пойтахтнинг бошқа бир вакили — "Локомотив" майдонига сафар қилади.

Ўзаро учрашувлар тарихига назар солсак, бугунги ўйинда "темирйўлчилар" фаворитдек кўринади:

Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида 27 бор тўқнаш келишган. 17 ўйин "Локо"нинг, 5 таси жиззахликларнинг фойдасига ҳал бўлган, 5 дуранг. 

Шу пайтга қадар "Локомотив"дан 58 гол ўтказган "Сўғдиёна" футболчилари 16 бор жавоб қайтаришган.

Энг йирик ҳисоб 2015 йилги мавсумнинг 2-даврасида қайд этилган. 18-турда "Сўғдиёна"ни қабул қилган "Локо" рақиб посбонини 7 бор ранжитган эди. Маълумот учун, ўшанда пойтахт клуби шарафини ҳимоя қилган Жасур Ҳасанов ("Сўғдиёна"нинг ҳозирги сардори) 2 та голли узатмани амалга оширган. 

Бироқ, мусобақа жадвалига эътибор қаратиб, охирги ўйинларни эсласак, устунлик Улуғбек Бақоев жамоаси томонга ўтиб кетади. 23-турдан кейин "Локо" ва "Сўғдиёна" орасида тафовут 10 очкони ташкил қиляпти.

Пойтахт клуби 4 ўйиндан бери Жиззах жамоасини енга олмаяпти, уларнинг 3 тасида мағлуб бўлган.

25.06.2021. "Сўғдиёна" 0:0 "Локомотив"

02.10.2020. "Сўғдиёна" 2:1 "Локомотив"

20.06.2020. "Локомотив" 1:2 "Сўғдиёна"

26.07.2019. "Сўғдиёна" 1:0 "Локомотив"

Шунингдек, "темирйўчилар" бу баҳсга жуда ёмон кайфиятда етиб келганини ҳам унутмаслик керак. 23-турда Қўқонда меҳмон бўлган Микаэль Секейра мағлубиятли ўйин якунида билдирган аччиқ фикрлари учун жаримага тортилгани айтилмоқда. "Сўғдиёна" гарчи кубокни тарк этган бўлса ҳам, чемпионатдаги мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда (8 ўйинлик). Ўтган турда чемпион мағлуб қилингани эса жиззахликларга руҳий устунлик тақдим қилиши аниқ. 

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 45'

Суперлига. 24-тур

05/11/2021, 16:00

0
:
1
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
44'  Хуршидбек Мухторов
45'  Темурхўжа Абдухолиқов
46'  Темурхўжа Абдухолиқов (Азизбек Амонов)
59'  Ислом Қобилов
71'  Жалолиддин Жумабоев (Опекс Самуэль)
71'  Жасур Жалолиддинов (Жавоҳир Сидиқов)
79'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Нурмуҳаммад Тошпўлатов)
90'  Диёр Туропов (Ислом Рашидхонов)
46'  Жасур Ҳасанов О (Эргаш Исмоилов)
58'  Саҳоб Рашидов (Жасур Ҳакимов)
84'  Шаҳбоз Жўрабеков (Дарко Станоевич)

“Локомотив” – “Сўғдиёна” (16:00)

Ҳакамлар: Шавкат Насибулаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

VAR ассистенти: Алишер Усмонов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Сизнингча, "темирйўлчилар" бугун "бўрилар"ни зарарсизлаштириш чорасини топа оладими?

Жиззахга чемпионлик руҳини олиб кирган мураббий

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика