“Локо-2000″ – Ҳамид Раҳматуллаев хотира турнири ғолиби
18 мар 2016 13:08
Янгиликлар
“Локо-2000″ – Ҳамид Раҳматуллаев хотира турнири ғолиби
Тошкент шаҳрида “Пахтакор”нинг собиқ юлдузи марҳум Ҳамид Раҳматуллаев хотирасига бағишлаб анъанавий турнир ўтказилди.
Мазкур турнирда иштирок этган “Локомотив” футбол мактабининг 2000 йилда туғилган тарбияланувчилари якунда биринчи ўринни қўлга киритишди.
Алишер Бозоров шогирдлари мусобақа давомида тўртта ўйин ўтказиб, барчасида ғалаба қозонишди. Дастлаб “Андижон” 5:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейин “Чилонзор” 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратилди.
Ярим финалда “Бухоро” жамоасига қарши баҳс олиб борган ёш “темирйўлчилар” рақибдан 5:2 ҳисобида устун келишди. Ва ниҳоят ҳал қилувчи финал ўйинида “Пахтакор” тарбияланувчилари 1:0 ҳисобида доғда қолдирди. Финал баҳсида “Локомотив-2000″га ғалаба келтирувчи гол муаллифи Ҳурмат Юлдашев бўлди. Биз Алишер Бозоров жамоасини хотира турниридаги ажойиб ютуқ билан табриклаб қоламиз.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар