Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди
16 сен 2025 14:04
Янгиликлар
Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди
Франция терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионати ғолиби Биксант Лизаразю Кингсли Команни "Ал Насср"га ўтгани учун танқид остига олди.
Коман ўтган ой "Бавария"ни тарк этиб, Саудия Арабистони Про лигаси вакили "Ал Насср"га ўтганди.

Ўз вақтида "Бавария"да ўйнаган Лизаразю ўз интервьюсида шундай деди:
"Ҳеч ким мени Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш спорт танлови эканлигига ишонтира олмайди. Бу сизнинг ўсишингизга ёрдам берадиган лига эмас. Коман Англия каби Европанинг йирик лигаларидан бирида ўйнаши мумкин эди. Бу сизни чўққига ундайдиган танлов эмас.
"Ал Иттиҳод" аъзоси Н'Голо Канте ҳали ҳам терма жамоага чақирилади, аммо Коман ҳали ёш эканлигини ҳисобга олсак, бу ерда спортдаги номутаносиблик ҳақида гап кетмоқда".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар