"Ливерпуль"нинг яна бир ўйинчиси коронавирусга чалинди
06 окт 2020 15:18
Янгиликлар
"Ливерпуль"нинг яна бир ўйинчиси коронавирусга чалинди
Швейцария терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турган "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жердан Шакири COVID-19'га мусбат тест топширди.
Шакири айни дамда изоляцияда, инфекциянинг эпидемиологик манбасини текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этиш керакки, швейцариялик футболчи - "Ливерпуль"да коронавирусга чалинган учинчи ўйинчи.
Олдинроқ Тиаго Алькантара ва Садио Манеда ҳам коронавирус аниқланганди.
Фикрлар