

Эртанги куннинг марказий баҳси "Энфилд"да бўлиб ўтади. Унда "Ливерпуль" жамоаси "Бавария"ни қабул қилади.
Мюнхенликлар матбуот хизмати "қизиллар"га қарши беллашув учун Англияга учадиган футболчилар номини эълон қилди.

Жамоанинг тажрибали вингери Франк Рибери яна бир бор ота бўлгани сабабли Ливерпулга эртага етиб боради. Бундан ташқари, Германиянинг "Kicker" нашри тарқатган маълумотга кўра, мюнхенликлар етакчиси Томас Мюллер иккита ўйинни ўтказиб юборишига қарамай жамоа билан бирга Туманли ўлкага учмоқда. Бундан мақсад - жамоани қўллаб-қувватлаш ва ўйинчиларга далда бўлиш.



