"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Tolibjon Qosimov
9 апр 2018, 20:59
Юрген Клопп асосий ўйинчиларидан бири ўйинни ўтказиб юборишини тасдиқлади.

Эмре Жан март ойининг ўрталарида жароҳат олган эди. Унинг "Манчестер Сити"га қарши беллашувга тайёр бўлиши тахмин қилинганди. Якунда "қизиллар"нинг марказида муаммолар пайдо бўлмоқда. Жамоа сардори Жордан Хендерсон дисквалификация сабаб майдонга тушмайди.

"У даволанишда давом этмоқда. Эҳтимол, бу футболчи майдонга қайтиши учун энг яхши пайт эмас. У кутилганидан тезроқ тузалишига умид қиламиз", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›