"Ливерпуль" яна бир ярим ҳимоячи трансфери устида ишламоқда
03 июл 2023 18:59
Янгиликлар
"Ливерпуль" яна бир ярим ҳимоячи трансфери устида ишламоқда
"Ливерпуль" трансфер бозоридаги ишларини якунлагани йўқ.
"Ливерпуль" 2023 йил ёзида икки ярим ҳимоячи — аргентиналик Алексик МакАллистер ва венгриялик Доминик Собослаини харид қилди. Бироқ "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп марказга яна бир футболчини сотиб олиб беришни сўраган.
"talkSPORT"нинг хабарига кўра, "Ливерпуль" "Саутгемптон" таянч ярим ҳимоячиси Ромеу Лавияни сотиб олмоқчи. Мерсисайдликлар "Саутгемптон"га расмий таклиф тайёрлашмоқда. "Авлиёлар" 19 ёшли футболчисини 50 млн фунтга баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар