"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди
16 мар 00:54
Янгиликлар
"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди
"Ливерпуль" ёзда "Атлетико"нинг аргентиналик ҳужумчиси Хулиан Альварес учун курашишни режалаштирмоқда.
Мадрид клуби босслари юлдуз футболчи учун камида 119 млн евро талаб қилишади. Аммо, "қизиллар" Дарвин Нуньесни "матрасчилар"га таклиф қилиб, нархни пасайтирмоқчи. Англия грандининг фикрича, уругвайликнинг бозор нархи 95,2 млн еврони ташкил қилади.
Хулиан Альварес жорий мавсум "Атлетико" сафида 43 та учрашувда майдонга тушди ва уларда 22 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Аргентиналик футболчи ўтган ёзда мадридликлар билан шартнома имзолаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди
Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати
Фикрлар