"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" МЮ собиқ футболчиси учун курашади
02 дек 2019 11:30
Янгиликлар
"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" МЮ собиқ футболчиси учун курашади
"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай АПЛга қайтишга яқин.
25 ёшли ўйинчи ўзининг ўйинлари билан "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Айнан шу икки клуб универсал ҳужумчи учун рақобатлашишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед"нинг ўзи ҳам Депайни ортга қайтармоқчи ва футболчини сотиб олиш учун имтиёзга эга.
Голландиялик футболчи жорий мавсум Франция чемпионатида 10та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та ассистга эришган.
Фикрлар