"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади
05 янв 17:32
Янгиликлар
"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади
"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйин режа бўйича ўтказилади.
Олдинроқ, АПЛ 20-тур доирасидаги ўйин қор сабаб бекор қилиниши мумкинлиги маълум бўлганди.
Ўйинни ўтказиш хавфсизлиги бўйича йиғилишдан сўнг икки клуб ҳам ўйин режадагидек ўтказилишини эълон қилишди.
"Манчестер Юнайтед"га қарши бугунги ўйин режа бўйича ўтказилади. Ўйинни интизорлик билан кутяпмиз", – дейилади мерсисайдликлар хабарида.
"Якшанба куни Англиянинг шимоли-ғарбида қор сабаб огоҳлантириш эълон қилинганди, аммо ўйинда мухлисларнинг иштироки хавфсиз деб топилди", – дейилади МЮ хабарида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар