UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон бугун Қирғиз Республикасига қарши кураш олиб боради  0 10:53МЮдан навбатдаги юриш. Инглизлар 90 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр  3 10:25«Барселона» Дани Ольмо бўйича музокараларни бошлади. Каталонияликлар қанча таклиф қилгани маълум  6 09:57«Атлетико» икки нафар Европа чемпионлари билан шартнома тузмоқчи  0 09:28Месси ХХI асрнинг энг яхши спортчилар рейтингининг ТОП-3лигидан жой олди. Роналду эса…  14 09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  2 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  2 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  1 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  3 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  1 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  2 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  1 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  3 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2

"Ливерпуль" ва "Челси" етакчи — кучлилар ичидаги кучсизлар Янгиликлар

"Ливерпуль" ва "Челси" етакчи — кучлилар ичидаги кучсизлар

Поттер шўнғиётган ягона мураббий эмас.

Мавсумнинг энг ёмон ТОП-5 жамоаси – "Саутгемптон", "Кремонезе" ва шунга ўхшаш жамоалар бўлиши кераклигини яхши биламиз. Бироқ улардан ҳеч ким ЕЧЛ йўлланмаси ёки мамлакатида чемпион бўлишни кутамаганди ҳам. "Барселона" мухлислари қаторасига иккинчи мағлубиятдан кейин Хавига фактларга асосланган эътирозларини билдиришди, кўпроғи кутилган, аммо натижа умидларни оқламаган ҳолат.

Яна бир категория борки, унга кирувчи клубларнинг пули, мухлислари ва обрўси бор, лекин ўйин картинаси — шунчаки дахшат. Энг юқори ўринлар курашиш йўлида маблағ сарфлаб, "Челси"никига ўхшаган бир вазиятга эга бўлишди. Ғалабасиз олти ўйин ва Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетишга жуда яқин келиш, Поттернинг жахл отига минган мухлислар билан муносабати тобора ёмонлашиб кетмоқда. Хўш, "Челси" "гуруҳига" яна кимларни қўшсак бўлади?


6-ўрин. "Вильярреал"

Чемпионлар Лигаси ярим финалчиси, Европа Лигаси ғолиби. Бироқ Бирмингемга йўл олган мураббий Унаи Эмерисиз қолган испан жамоаси — рўйхатимизни очиб беради. "Вильярреал" мусобақа жадвалининг ўнинчи поғонасини банд этиб турибди. Чемпионатда "Атлетико" ўтган мавсумдаги омадсизликларни унутиб, ўзига келяпти, "Реал Сосьедад" ва "Бетис" эса ТОП-4 учун курашмоқда. "Вильярреал" машҳур фахрийларга ишонч билдирган. Шу билан бирга таркибда сифатли ўйин кўрсата оладиган ўрта ёшли футболчилар бор. Бироқ омад деганлари "сариқ сувости кемаси"ни тарк этганга ўхшайди.


5-ўрин. "Байер"


"Байер" ўтган мавсум бўлганидек, кучли тўртликда бўлиши керак. Лекин Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетиб бўлишди. Бундеслигада эса сал қолса жон сақлаш учун курашадиган бўлишганди. Хаби Алонсо "Байер"ни жадвалда бироз юқорилашини таъминлай олди, аммо "доричилар"га стабиллик етишмаяпти. Европа Лигасида "Монако"ни пенальтилар сериясида таслим қилиниши Азмун ва жамоадошларига "Фрайбург" устидан ҳам зафар қучиш учун етарли эмоция бера олмади. Бироқ мавсум бошида Вирц, Диаби, Гложек, Шик ва Демирбайдан кўпроғини кутишганди. "Байер" томошабоп футбол кўрсатарди, лекин бу узоққа чўзилмади.


4-ўрин. "Севилья"

ПСВга қарши сафардаги учрашувнинг охири нега "Севилья" — Испанияда тўртлик учун доимий курашувчи жамоа, нима учун ҳозирда 14-ўриндалигига жавоб бўлгандек. Севимли мусобақада – Европа Лигасида, Сампаоли жамоаси Ван Нистелрой шогирдлари дарвозасини уч бор ишғол этди. Лекин жавоб учрашувида 2 та гол ўтказиб юборди. Ва бу билан аввалги стабилликдан асар ҳам қолмаганинида кўрсатиб қўйишди. "Севилья" ҳозирда биз кўриб, ўрганиб қолган курашувчан жамоа эмас. 


3-ўрин. "Эвертон"

Лэмпард дунёдаги энг бой клублардан бирида иш бошлаганди. Трансферларга сарфланган пул Клопп "Ливерпул"идаги билан таққослайдиган даражада эди. Натижа эса — хавфли зонада ўралашиб қолган жамоа. Янги мураббий Дайч жамоани охирги 72 йилда биринчи марта қуйи дивизионга тушиб кетишдан қутқариб қолиши мумкин, лекин мавсум алами эсдан чиқиши осон бўлмайди. Таркиб яхши, лекин ўйин... Рейтингимизнинг кучли учлиги ҳам АПЛ вакиллари – чемпионат мураккаб, бироқ бу "Эвертон"га баҳона бўла олмайди. "Вест Хэм" ва "Лестер" яхши ўтган охирги мавсумдан кейин кескин пасайиш кузатиляпти, лекин ушбу жамоаларда ҳали камбэк учун имкониятлари ливерпулликлардан яхшироқдек.


2-ўрин. "Челси"

"Челси" охирги ойларнинг асосий мавзуларидан бири, Поттер эса анча олдин ишдан олиниши тахмин қилинган, аммо ҳали ҳам лавозимини тарк этмаган мутахассис. Кўплаб жиҳатларда кучли мураббий Тухелга чиқиш эшигини кўрсатган "аристократлар", Поттер мўъжизаси олдида ҳозирча ожиз қолаётгандек. Канте ва Жеймс сингари муҳим футболчиларнинг жароҳат олиши кузатилди. Жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятларида муҳим роль ўйнаганларнинг спорт формасида пасайиш кузатилди. Бу борада фақатгина Менди ва Маунтни эслаш етарли бўлмайди. Боэли жамоага кўплаб янги ўйинчиларни олиб келиб қўйди, бироқ уларни жамоа сифатида ҳаракат қилиши... Поттер ўзини йўқотиб қўйгандек, вазиятни бошқаролмаётгандек тасаввур уйғотмоқда. "Челси" жадвалнинг 10-поғонасида ва баъзилар якунда бундан ҳам ёмонроқ бўлишини тахмин қилмоқда.


1-ўрин. "Ливерпуль"

Тасаввур қилинг, август бошида "Ливерпуль" февралнинг охирига келиб, битта ўйин захирасида бўлсада, "Арсенал"ни 21 очкога қўйиб юборади, деса ишонармидингиз? Бугунги кунга келиб бу факт. Артета чемпионлик курашида, Клопп эса "Фулхэм" ва "Брайтон" сингари жамоалар билан Европа Лигаси йўлланмаси учун курашда қоқилмаслик учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозониши муҳим. Бу сафар кучли тўртликка кириш қийин бўлса керак. Қўшимчасига баъзилар Клоппнинг "омадсиз еттинчи мавсуми" ҳақида гапиришмоқда. Юрген қийин кунлардан ўтиб олишга умид қиляпти. Бироқ йўлнинг бошида биз АПЛ ғолиблиги учун "Манчестер Сити" билан курашадиган, ўтган йил ЕЧЛ финалчиси ҳақида гапираётгандик.

Жароҳатлар ва чарчоқ – ўзига хос сабаблар, лекин "мерсисадликлар" мухлислари нима деб ёзаётганига бир қизиқиб кўринг. Бу борада уларнинг фикрига исталган эксперт қўшилади. "Ливерпуль" маълум лаҳзаларда уйғонмоқда, аммо асосан ҳимояда ухлаб қолишяпти, ҳужумдагилар эса мудраш билан оввора. Юрген учун чинакамига қийин даврда турибмиз. Муҳим менеджерлар унинг жамоасидан қочишяпти, клуб эгалари эса уни сотиш ҳақида ўйлаб қолган, шунинг учун катта трансферларга шошилишмаяпти.


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика