"Ливерпуль" ушбу трансфер ойнасида Беллингемни харид қила олмайди

Alisher
24 авг 2022, 16:28
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем трансфер ойнаси сўнггига қадар жамоасини тарк этмайди.

"Арилар"нинг Наби Кейтага қизиқиши "Ливерпуль"га англияликни ўз сафига қўшиб олишга ёрдам бермайди.

Беллингем камида жорий мавсум сўнггигача "Боруссия"да қолишга розилик билдирди. Футболчи учун бир йилдан сўнг "Ливерпуль"дан ташқари "Реал" ҳам даъвогарлик қилади.

Кейтанинг ўзи эса Дортмундга йўл олишга қарши эмасди. "Ливерпуль" Набининг ўрнини "Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойзес Кайседо билан тўлдириши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Liverpool Echo