UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  24 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  13 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  28 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  4 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

"Ливерпуль" рақибини тор-мор этди Янгиликлар

"Ливерпуль" рақибини тор-мор этди

Англия премьер лигасининг 32-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" учрашуви бўлиб ўтди.



АПЛ, 32-тур.

"Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:0


Голлар:
Кабуль (3-ўз дарвозасига), Суарез (25), Коутиньо (56), Хендерсон (75).
 
"Ливерпуль":
Миньоле, Фланаган, Шкртел, Аггер, Джонсон, Хендерсон, Коутиньо (Аллен, 64), Стерлинг (Мосес, 83), Жеррард (Лукас, 70), Старриж, Суарес.

"Тоттенхэм":
  Льорис, Кабуль, Вертонген (Даусон, 24), Роуз, Нотон, Эриксен, Шадли, Бенталеб (Дембеле, 59), Сигурдссон, Леннон Таунсенд, 59, Сольдадо.

Огоҳлантиришлар:
 Кабуль (32), Сигурдссон (46).

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ


Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлди. Кейинги футбол ўйинларигача кўришгунча соғ-саломат бўлинг!

90+3` Учрашув якунданди! "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди. Бу мавсумдаги иккала ўйин натижасига кўра, "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 9:0. Биринчи даврада меҳмонда "Ливерпуль" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. "Ливерпуль" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз!

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89` "Тоттенхэм" бугун рақиб дарвозаси томон йўл топа олмаяпти.

87` "Энфилд" стадионида ажойиб муҳит яратилмоқда.

85` "Тоттенхэм" бугун ҳужумда қандай ҳаракатланиш кераклигини унутиб қўйди.

83` Стерлинг майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Мосес туширилмоқда. Ажойиб ўйинни ўтказди бугун Стерлинг.

82` "Тоттенхэм" таркибида Сольдадо ва Эриксен каби футболчилар бугун деярли умуман кўринишмади.

Гол муаллифи Суарезми ёки Хендерсон? Кўплаб нашрлар Хендерсон деб ёзишмоқда


79` "Ливерпуль" ўйинни бошқармоқда.

77` Киритилган гол кимнинг ҳисобига ёзилгани ҳозирча номаълум. Лекин тўп Суарезга тегиб дарвозадан жой олгандек бўлди. Ҳозирча гол муаллифи деб Суарезни айтсак бўлади.

75` ГОООООООООООООООЛ! Хендерсон! 4:0! Жаримадан йўналтирилган тўп Суарезга тегиб дарвозадан жой олди.


73` "Тоттенхэм" ҳужумга ўтмоқда. Жамоа ҳеч бўлмаса битта гол киритиш мақсадида олдинга бормоқда.

72` Жонсон рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди деб топди бош ҳакам.

70` Жерард майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Лукас тушди.

69` Старриж!!!!!!! Бу футболчи ҳозир жуда гўзал гол муаллифига айланиши мумкин эди! Орқа товони билан Льорис устидан тўпни дарвозага ўтказмоқчи бўлганди.

68` Суарез Уго Льорис билан тўқнашиб кетди.

66` "Ливерпуль" позицион ҳужумга ўтмоқда.

64` Коутиньо ўрнига Аллен майдонга тушди.

61` "Тоттенхэм" таркибида ўзгаришлар: Бенталеб ўрнига Дембеле ва Леннон ўрнига Таунсенд майдонга туширилди.

59` "Тоттенхэм"нинг ҳужуми самарасиз якунланди.

57` Учрашув тақдири деярли ҳал этилди!

56` ГООООООООООООООЛ! Коутиньо! Ажойиб зарба ва гол! 3:0!


56` "Ливерпуль" олдинга ўтишдан чарчамаяпти.

54` Хендерсон!!!!!! Очиқ дарвозага аниқ тўп йўллай олмади. Ҳисоб йирик кўринишга келиши мумкин эди-я!

53`
Ўйин шу заилда давом этаверса "Ливерпуль" ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйишига шубҳа йўқ.

51` "Тоттенхэм" ўйинида ўзгариш кўринмаяпти. 

49` Стерлинг бугун жуда яхши ўйинни ўтказмоқда.

48` "Ливерпуль" бурчак тўпи тепди. "Тоттенхэм" ҳимоячилари бу вазиятда хавфни бартараф этишди.

47` Коутиньога қарши майдон марказида ўйин қоидаси бузилди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Суарезнинг ушбу зарбасидан сўнг таблода 2:0 ҳисоби порлади

Ушбу футболчинини тўхтатиб қолишни иложиси топилмаяпти

Суарезнинг киритган голидан кейинги ҳолат

45+2` Биринчи бўлим тугади! Танаффус!

45+2` Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45` Сураезнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

44` "Тоттенхэм" футболчилари биринчи бўлимни мактаб баҳосида "2" га тугатишмоқда. Жуда кўп хатоликлар кузатилмоқда уларнинг ҳаракатида.

42` Нималар бўлди???? "Тоттенхэм" футболчиси ҳимояда ёш болаларча хатога йўл қўйди. Стерлингнинг узатиб берган тўпини Суарез боши билан дарвозага йўллади. Тўп эса устунга тегиб қайтди.

40` "Тоттенхэм"нинг ҳужуми ва Миньоленинг учрашувдаги илк "сейв"и!

38` Миньоле дарвозаси томон зарба ва "Ливерпуль" посбони ўз ўрнида.

36` Ўйин сурати бироз пасайгандек. Бу вақтинча. Жамоалар енгил нафас олишлари зарур. "Ливерпуль" ҳужум уюштириб, "Тоттенхэм" эса ҳимояланавериб чарчаб кетди.

34` Жабрланувчининг ўзи амалга оширган жарима тўпи бироз ноаниқ кетди.

32` Старрижни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Жарима тўпи. Шундоққина чизиқни олдида. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин!

30` "Тоттенхэм" нимадир қилмоқчи. Лекин ўша ишни амалга ошира олмаяпти. Рақиб жарима майдончаси ичига киришни уддалаш ҳам ҳозир қийиндек туюлмоқда ушбу жамоага.

28` Суарезни ушлаб қолишни иложи борми? Ким шу ишни эплай олади? "Тоттенхэм" таркибида бундай футболчи кўринмаяпти!

27` Шкртел "Ливерпуль"ни голдан сақлаб қолди.

25` ГООООООООООЛ! Суарез! 2:0! Ҳозиргина майдонга тушган Даусон хато қилди ва тўп Суарезга бориб тушди. Луис Суарез эса ўзининг кучли зарбаси билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди! 2:0!

25` Мажбурий ўзгариш: Вертонген жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Даусон ҳаракат қилади.

24` Суарезнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

22` Жарима тўпи. "Ливерпуль" тепади. Хавфли вазият!

20` Жерарднинг бурчакдан етказиб берган тўпини мезбонлар футболчилари рақиб дарвозаси томон йўллай олишмади.

19` "Тоттенхэм" ҳужумга ўтмоқчи бўлди. "Ливерпуль" ҳимоячилари уларнинг бу режасини бузиб қўйишди.

18` "Ливерпуль" бурчак тўпидан самарали фойдалана олмади. Лекин ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.

17` "Ливерпуль" бурчак тўпи ишлаб олди. 

15` Стерлинг жуда чиройли ҳаракатлари билан рақиб футболчиларини алдаб ўтмоқда. Мухлислар ушбу футболчини олқишлаб қўйишди. Тасанно, Стерлинг!

14` Коутиньо майдон марказидан жуда чиройли паси орқали Хендерсонни қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди. Хендерсон бироз кеч қолди. Ажойиб пас!

13` Учрашув олдидан "Ливерпуль" жуда катта босим остида эди. Энди "Ливерпуль" футболчилари ушбу босимни "Тоттенхэм" жамоасига қарши қўллашмоқда.

11` Суарез ҳозир чап қанотдан ҳужум ташкил қилди. Унинг узатиб берган тўпига Старриж бироз кеч қолди. Ҳисоб 2:0 га ўзгариши мумкин эди! "Ливерпуль" жуда чиройли ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда.

9` Мезбонлар позицион ҳужум қилишмоқда.

8` "Ливерпуль"нинг ўнг қаноти бугун фаол ишламоқда.

7` Суарез! Луис Суарез ҳозир ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланиши мумкин эди. Аммо Суарезга бироз тезкорлик ва аниқлик екишмади.

6` "Тоттенхэм" ўтказиб юборилган голдан сўнг бироз ўзига келиб олди. Лондонликлар ҳужумга ўтишга интилишмоқда.

5` Ўйин шиддатли бошланди! Давоми ҳам шиддаткор бўлиши аниқ. Кузатамиз!

4` "Ливерпуль"нинг тезкор ҳужуми гол билан якунланди. "Тоттенхэм" ҳимоячиси Юнес Кабуль тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.

3` ГОООООООООООООЛ! Кабуль ўз дарвозасига тўпни киргизиб юборди. 1:0!


2` "Ливерпуль" тўпни назорат қилиш билан учрашувни бошламоқда.

1` Ўйин бошланди!

"Энфилд" стадиони жўр бўлиб куйламоқда!
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Ливерпуль" жамоасининг ушбу ҳужум тандеми киритган голлари "Тоттенхэм"нинг бутун мавсум давомидаги киритган голларидан ҳам кўпроқ экан. Суарез-Старриж ҳисобида 48 та гол. "Тоттенхэм"да 40 та гол.

Бугун "Ливерпуль" жамоаси ғалаба қозонгудек бўлса, унда мерсисайдликлар турнир жадвалида пешқадамга айланиб олишади. "Тоттенхэм" эса еврокубокларга йўлланма берадиган ўрин учун кураш олиб бормоқда. Учрашув қизиқарли кечишини тахмин қилиш қийин эмас.

Ассалому алейкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун сайтимиз орқали АПЛ 32-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" учрашувидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз! Сизнинг хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика