"Ливерпуль" мавсумни иккинчи таркиб билан якунламоқчи эмас

Mirjalol Normatov
10 май 2020, 17:43
АПЛ қайта бошланган тақдирда "Ливерпуль" мавсумни асосий таркиб футболчилари билан якунламоқчи.

"The Telegraph" хабарига кўра, Клопп футболчиларни мувозанатда ушлаб туриш мақсадида мавсум якунига қадар ҳам майдонда энг кучли таркиб ўйнайди. Титуль қўлга киритилганидан кейин ҳам ёшлар таркиби ўйнамайди.

Ҳозирча АПЛни қайта бошлаш борасида аниқ муддат йўқ. Ҳафтанинг ҳар душанба кунида АПЛнинг барча клублари вакиллари видео-конференция орқали лигани қайта бошлаш борасида фикр алмашишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph