"Ливерпуль" Конатега ўринбосар танлади
06 апр 2025 11:54
Янгиликлар
"Ливерпуль" Конатега ўринбосар танлади
"Ливерпуль" ПСЖ қизиқиш билдираётган 25 ёшли ҳимоячи Ибраима Конатенинг кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Шу муносабат билан мерсисайдликлар унинг ўрнига "Брага" ҳимоячиси Сики Ньякатени номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, Ньякатенинг шартномасида унинг товон пули 30 миллион евро этиб белгиланган. Қайд этилишича, қишда "Брага" ҳимоячисига "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирган.
Ньякате жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 6 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар