"Ливерпуль" Жуд Беллингемни қўлга киритишга жуда яқин
		
		17 ноя 2022 14:45
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Ливерпуль" Жуд Беллингемни қўлга киритишга жуда яқин
“Қизиллар” “Боруссия” Дортмунд юлдузи учун катта маблағ сарфлашга тайёр ва ушбу шов-шувли шартнома қишки трансферлар ойнасида амалга ошиши кутилмоқда. Инглиз клуби 19 ёшли ярим ҳимоячига расман қизиқиш билдирди ва воситачилар билан эҳтимолий келишув ҳақида дастлабки музокараларни олиб борди. “Ливерпуль” Билленгем билан узоқ вақтдан буён мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш билан шуғулланди. Клуб тарихидаги энг йирик келишув бўлиши айтилаётган битим муваффақиятли тугашига ҳеч қандай шубҳа қолмагани маълум бўлмоқда.
Англиялик футболчи учун курашда “Ливерпуль”га “Реал Мадрид”, “Манчестер Сити” ва “Челси” рақобат туғдирмоқда. Шунга қарамай, “қизиллар” дунёнинг энг кўп орзу қилинган ўйинчиларидан бирини қўлга киритиш учун ажойиб позицияда экани айтилмоқда.
Манба Football Insider
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар