

"Алиссоннинг трансфери ҳеч нимани англатмайди. Мақсадим - Симон учун тўғри вариантни излаш. 60-70 миллионлик дарвозабон захирада ўтирмаслиги керак. Ҳолатни тўғри баҳолаган ҳолда унга вариантлар изламоқдамиз. Бунда Миньоле доимий ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Кейинги 3-4 кунда кўп нарса ойдинлашади", - деди агент.
Алиссоннинг трансферидан кейин Симон Миньоле жамоанинг учинчи дарвозабонига айланиб қолиши мумкинлиги хавфи бор.



