Лионель Месси клублар ўртасидаги ЖЧ финалида ўйнаши мумкин

Narzulla Saydullayev
18 дек 2015, 22:30
AS нашрининг хабар қилишича "Барса" футболчиси Лионель Месси "Ривер Плейт"га қарши ўйнай олади.

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Гуанчжоу"га қарши бўлиб ўтган ўйинни соғлиғидаги муаммолар сабабли ўтказиб юборганди.

Эндиликда унинг буйрагидаги муаммолар ҳал бўлган. Бироқ, шифокорлар футболчига бироз дам олишни маслаҳат бермоқдалар.

Агар у эртанги машғулотларда қатнашадиган бўлса, финалда майдонга тушиши мумкин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: AS