"Лион" "Вест Хэм"нинг Пакета бўйича таклифини рад қилди
25 авг 2022 23:40
Янгиликлар
"Лион" "Вест Хэм"нинг Пакета бўйича таклифини рад қилди
Францияликлар англияликларнинг шартларини қабул қилишмади.
"Sky Sports" хабарига кўра, "Лион" "Вест Хэм"нинг ярим ҳимоячи Лукас Пакетани сотиб олиш бўйича таклифини рад этган.
Лондон клуби 24 ёшли бразилиялик учун бонуслар билан бирга тахминан 50 миллион евро таклиф қилган. Бироқ "болалар" рози бўлишмади. "Болғачилар" яхшиланган таклиф билан қайтишлари кутилмоқда.
Пакета "Лион"га 2020 йилда келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум "Лион" сафида 43 та ўйинда 11 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар