"Лион" навбатдаги уй учрашувини мухлисларсиз ўтказади

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2021, 20:22
Франция Профессионал футбол лигаси (LFP) "Лион" - "Марсель" учрашуви вақтида юз берган воқеа юзасидан текширувни бошлади.

Ўйиннинг 2-дақиқасида мухлислардан бири меҳмонлар ярим ҳимоячиси Димитри Пайетга шиша улоқтирди. Ташкилот "Лион"нинг навбатдаги уй учрашувини бўш трибуналарда ўтказишга қарор қилди.

Кейинги жазо чоралари ва ўйиннинг ўтказилиш-ўтказилмаслиги тўғрисидаги қарорлар 8 декабрь куни эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: lfp.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›