Линекер: “ЕЧЛдан чиқиб кетиш “Барса” учун Ла Лигада устунлик беради”
25 окт 2022 09:55
Янгиликлар
Линекер: “ЕЧЛдан чиқиб кетиш “Барса” учун Ла Лигада устунлик беради”
“Барселона” собиқ форварди Гари Линекар собиқ жамоасининг ЕЧЛдаги иштирокига тўхталди.
“Барса”га устзолик қилиш оғир, чунки бу дунёдаги энг катта клублардан бири, аммо менимча, Хави ҳозиргача яхши ишлаб келмоқда ва ривожланиб бормоқда. Бирор нарсани тезда ўзгартириш мушкул. Чемпионлар Лигасидаги вазият хафа қилади, аммо мусобақадан чиқиб кетиш Ла Лигада устунлик бериши мумкин, балки футболчилар мундиалдан кейин жуда чарчаган ҳолда келар”, дейди Линекер.
“Кўканорранглилар” Чемпионлар Лигаси 5-тури олдидан “C” гуруҳида 4 очко билан 3-ўринда турибди. Ла Лигада эса Хави шогирдлари 11 ўйиндан кейин 28 очко тўплаган ҳолда 2-поғонада бормоқда. Пешқадам “Реал” билан орадаги фарқ эса 3 очко ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар