Левандовски Хавига: "Сиз билан бирга ишлагим келяпти"
03 июл 2022 14:52
Янгиликлар
Левандовски Хавига: "Сиз билан бирга ишлагим келяпти"
"Бавария" футболчиси Роберт Левандовски ҳамда "Барселона" бош мураббийи Хави айни дамда Ибицада хордиқ чиқармоқда.
"As" хабарига кўра, улар бир неча дақиқа мобайнида дўстона суҳбатлашишган. Бу норасмий мулоқот бўлгани учун Левандовски ва Хави оила, дам олиш ҳақида гаплашган.
Хайрлашаётган пайтда Левандовски Хавига қараб: "Сиз билан бирга ишлагим келяпти", деди.
Олдинроқ Хавининг ўзи ҳам трансфер ишларининг тезроқ ҳал қилинишини, футболчини 16 июль куни бошланадиган АҚШдаги турнегача таркибда бўлишини истаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.
Якунланган мавсумда поляк "Бавария" таркибида барча турнирларда 50 ўйинда қатнашиб, 46 гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар