"Лестер" Мэддисоннинг нархини белгилади
06 апр 2023 16:50
Янгиликлар
"Лестер" ярим ҳимоячи Жеймс Мэддисонни сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди "The Telegraph". "Тулкилар" футболчини 50 миллион фунтга баҳоламоқда.
Мэддисон мавсум оралиғида "Лестер"ни тарк этиши эҳтимоли бор. Жорий кампанияда "тулкилар" омон қолиш учун курашмоқда ва футболчининг шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Шартномани узайтириш бўйича музокаралар олдинга силжимаяпти. Англиялик футболчига асосий даъвогар "Тоттенхэм" ҳисобланади.
Жорий мавсум 26 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ҳамда 6 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар