«Лестер» – «Эвертон». Варди, Хут ва Фукс дисквалификация туфайли майдонга тушишмайди
18 дек 2016 09:49
Янгиликлар
«Лестер» – «Эвертон». Варди, Хут ва Фукс дисквалификация туфайли майдонга тушишмайди
«Лестер»нинг уч футболчиси АПЛ 18-туридан ўрин олган «Эвертон»га қарши баҳсни дисквалификация туфайли ўтказиб юборишади.
Кеча «Сток Сити» билан ўйинда Кристиан Фукс ва Роберт Хут мавсумдаги бешинчи сариқ карточкани олишди ва битта ўйинга дисквалификация қилинишди. Жейми Варди эса биринчи бўлимда қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
«Лестер» – «Эвертон» учрашуви 26 декабрь куни бўлиб ўтади.
Марк Хьюз: “Варди қизил карточкага лойиқ эди”
Клаудио Раньери: “Варди рақибга эмас, тўпга ўйнади”
Сайтимизнинг твиттердаги расмий саҳифаси - twitter.com/championat_asia
Фикрлар