UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  2 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

Лео Игита: "Асли бразилияликман, лекин менинг ватаним Қозоғистон" Янгиликлар

Лео Игита: "Асли бразилияликман, лекин менинг ватаним Қозоғистон"

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Испания - Қозоғистон (1:1) учрашувидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси сардори Лео Игита сайтимизга кичик интервью берди.

"Учрашув биз кутганимиздек қийин бўлди. Аренани тўлдирган мухлисларга ҳам раҳмат. Испания Жаҳон чемпионатининг уч асосий даъвогаридан бири. Қозоқ футзали ўсиб бораётганидан хурсандман. Ушбу жараённинг бир қисми бўлиш жуда ёқимли. 10 йил аввал фақатгина мен асосий футзалчи эдим, ҳозир эса рақобатдошлари жуда кўп. Ёш футзалчиларимиз бугун катта тажриба орттиришди. Энди Ливия ва Янги Зеландияни мағлуб этишимиз керак. Биринчи навбатда ғалаба қозонишимиз, кейин эса имкон қадар кўпроқ гол уриб олишимиз керак. Тўплар нисбати ким гуруҳдан биринчи ўринни эгаллашини аниқлаб беради" - дея фикр билдирди Лео Игита

- Қозоғистон ва Испания терма жамоалари ўртасидаги бундай принципиалликнинг сабаби нимада? ЖЧ-2016 нимчорак финал баҳсидаги учрашув бунга сабабми?

- Бунинг сабаби икки жамоа ҳам мағлуб бўлишини истамаслигида. Қозоғистон футзали ривожланиб бормоқда ва Испания биз билан тўқнаш келганда ҳар сафар кўпроқ қаршиликка дуч келяпти. Ўзбекистонда ҳам футзал ривожланиб бормоқда дея оламан. Ҳозирги кунда ҳеч қайси бир терма жамоа дарвозасига 10-15та гол ура олмайсиз, авваллари бундай натижалар кузатилиб турарди. Бизнинг ўзимизга бўлган ишончимиз кундан-кунга ортиб бормоқда. Биз ҳам имкон қадар яхшироқ натижа қайд этишни кўзлаяпмиз.

- Қозоғистон ушбу Жаҳон чемпионатида ўз олдига қандай мақсад қўйган? Қайси босқичдаги иштирок Қозоғистон учун яхши натижа деб ҳисобланади?

- Асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз, аммо бу осон вазифа эмас. Плей-офф босқичи эса умуман бошқа масала. Нимчорак финал ва чорак финаллар бу бошқа даража. Ҳозирги кунда фақатгина Ливия ва Янги Зеландияни мағлуб этиш ҳақида ўйламоқдамиз.

- Тасаввур қилинг, агарда Бразилия терма жамоаси Қозоғистон билан тўқнаш келиб қолиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

- Литвадаги Жаҳон чемпионатида Бразилияга қарши ўйнадик. Албатта, бу иккиламчи ҳиссиёт. Бразилия мадҳияси янграётган чоғи ичимдан қандай ҳиссиётлар ўтганини фақатгина ўзим биламан, аммо ҳакам ҳуштагидан сўнг эътиборимни дарвозани қўриқлашга қаратаман. Тўғри, асли бразилияликман, лекин менинг ватаним Қозоғистон. Ушбу мамлакат менга кўп нарса берди ва қалбим Қозоғистон учун боримни беришим кераклигини айтиб туради.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика