Лено: "Нойер – сўнгги 30-40 йилликнинг энг яхши дарвозабони"
16 ноя 2020 20:42
Янгиликлар
Лено: "Нойер – сўнгги 30-40 йилликнинг энг яхши дарвозабони"
"Арсенал" дарвозабони Бернд Лено Мануэль Нойер билан Германия терма жамоаси пости учун рақобат ҳақида гапирди.
"Албатта, бу осон эмас. Аммо мен ким билан рақобатлашаётганимни яхши биламан, бундан хурсандман. Ахир менинг қаршимда дунёдаги энг яхши дарвозабон турибди.
Менимча, Нойер – сўнгги 30-40 йилликнинг энг яхши дарвозабони. Буни тўғри қабул қиламан ва вазиятга ижобий томондан қарашга ҳаракат қиламан", – деди Лено "Die Welt" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар